Қалблар ва онгларга куч ёки босим орқали ҳукмронлик қилиш мумкин эмас. Хитоб этаётганларимизга меҳр ва эҳтиром ила муносабатда бўлайлик.
Қалб иши — нозик ишдир. Қўрс хатти-ҳаракат, қўпол сўзлаш билан бирор инсонни мағлуб этиб бўлмайди.
Онгга таъсир этишликнинг сири кўнгилларга киришдадир. Инсонларнинг хатосини кўриб, уларни танқид қилиш билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз.
Биз акс таъсир этувчи эмас, балки ижобий тарзда таъсир этувчи ва севувчилардан бўлмоғимиз лозим.
«Бахт Аллоҳга ишонмоқдир» китобидан