Энг пасткаш одам...

"Ким берган ҳадясини қайтариб олса, ўта паст кетган бўлади".

Изоҳ. Биз «ҳадя» деб таржима қилган сўз матнда «ҳиба» деб келган. Ҳиба бировга эваз талаб қилмасдан беғараз берилган нарса. Ҳиба «ҳадя», «садақа», «атийя» маъноларини ҳам ўз ичига олади. Муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога яқинлик кўзланса – садақа, кимнидир меҳрини қозониш учун берилса – ҳадя, ўлими олдидан мол улашиш учун берилса – атийя бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзаро ҳадя улашинглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», – деганлар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти.

«Ҳадяни қайтариб олувчи қусган қусиғини қайта оғзига олувчи итга ўхшайди» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳадя олардилар ва ҳадя берардилар».

"Унвонул баён" китобидан

Энг пасткаш одам...
4 Сентябрь, 2023 йил | 341