ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!

Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ
йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир.

Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг. Балки уларга ўзингизни билмагандек қилиб кўрсатиб, шу ҳақдаги маълумотларни билдиринг.

Уларнинг ҳузурида қаҳқаҳа отиб кулишдан ва баланд овозда гапиришдан сақланинг. Улар ўтирган жойда нафрат назари билан, ғазаб қилган ҳолда юзни буриштирган ҳолда бўлманг. Онангиз ёқтирган ишдан норозилингизни ошкор қилманг. Буларнинг барчаси уларнинг руҳиятларига қаттиқ таъсир қилади.

Ҳаётингизнинг қувончли хабарларини аввало онангиз билан бўлишинг ва сирларингизга шерик қилинг. Бу билан сиз мислсиз қувонч бағшида қилган ва кўнгилларига яқин йўл топган бўласиз. Қолаверса, катта бўлишингизга қарамасдан ҳамон онангизга муҳтож эканлигингизни кўриб хурсанд ҳам бўладилар.

Сиҳатларига катта эътибор беринг. Агар ёшлари ўтиб қолган бўлса, ҳарорат ўлчагич, қанд миқдорини ўлчагич, уйғотиш, турғазиш учун хос бўлган воситалар ва бошқа шу каби воситаларни ўз вақтида етказиб туринг.

Сиҳатларидан хотиржам бўлиб туришлари учун ойлик текширувни йўлга қўйиб боринг.

Ёшларига муносиб бўлган эҳтиёжларини қондиринг. Ўсмирлик даврида муайян зарурий нарсаларга эҳтиёжлар бўлади, балоғатга етганлик даврида бошқа нарсаларга эҳтиёж сезилади. Улар сизга эрта болалик даврларидан буён қандай ёрдам берган бўлса, сиз ҳам уларга шундай ёрдам қўлингизни узатинг.

Хасталикларида сиз ҳам улардек хаста бўлинг. Тузалганларида эса бундан жуда ҳам бахтиёр бўлганингизни изҳор қилинг. Уларнинг ҳақларида доимо дуода бўлинг. Касал жойларига қўлингизни қўйиб, Қуръон оятларини, саҳиҳ руқя ҳадисларини ўқиб дам солинг ва бу билан сиз ҳам яхшилик, ҳам Аллоҳнинг инояти ила саломатликларига сабаб бўласиз.

«Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли» китобидан

ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!
17 Август, 2023 йил | 288