"Вақф" фонди кўмагида янги оилалар сони кўпайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан "Вақф" фонди томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда. 

 

Аввалроқ, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини никоҳ ва ақиқа тўйларини ўтказиб бериш бўйича "Тўйлар" номли акция эълон қилинган эди. Ушбу акциянинг дастлабки босқичи Наманган вилоятида амалга оширилиб, унла икки никоҳ ва 12 та болага хатна тўйлари ўтказиб берилган эди. 

 

Бугун, 25 декабрь куни Қашқадарё вилоятида "Тўйлар" акцияси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда бешта никоҳ ҳамда 10 та ақиқа тўйлари ўтказиб берилди. Шунингдек, Фонд томонидан 7 млн 550 минг сўмлик (болаларга 10 та велосипед, ёш оилаларга 5 та печь, 5 та чангютгич) совға қилинди.

 

Ушбу акция доирасида кўплаб саховатпеша юртдошларимиз томонидан ушбу акцияга бош қўшилди. Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.

 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳада маблағларингизни, тўй ўтказишга керакли маҳсулотлар ва жиҳозлар эҳсон қилиш, тўйхоналарингизни тадбир ўтказиш учун бериш ҳамда маслаҳатларингиз билан ҳам қатнашиш имкониятингиз бор.

 

 Оила қуришда ёрдам беришдек ажр-савобга улуш қўшинг!

 
 
 
 
 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

25 Декабрь, 2018 йил | 1418