Меҳр-мурувват ва саховатдан кўнгиллар шод бўлмоқда
Қалбларга сурур бағишлаб келган Моҳи Рамазон барчамизни бу ойда хайру саҳоват улашиш ва кемтик қалбларга қувонч бағишлашга ундайди.
Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади.
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ва Вақф хайрия жамоат фонди ташаббуси билан кўплаб хонадонлар холидан хабар олиниб, ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.