Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти филиали ҳомийларни жалб қилган ҳолда бир қатор хайр-эҳсон тадбирларини амалга ошириб келмоқда. Айнан Рамазон ойида бўлиб ўтаётган тадбирлар давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатиш, улар учун ифторликлар ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, кеча филиал ходимлари ҳомийлар иштирокида вилоятнинг Зангиота, Чиноз, Қибрай, Бўстонлиқ, Бекобод, Ўртачирчиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ҳамда Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида истиқомат қилиб келаётган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига беш хил маҳсулотдан иборат 350 та озиқ-овқат халталарини тарқатишди.