100 ТА ОИЛАГА РАМАЗОН ҲАДЯЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Охирлашиб бораётган Рамазон ойининг сўнгги кунларида жойларда эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалардан хабар олиш, уларга моддий-маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайр-эҳсон тадбирлари кўлами ҳам ошиб боряпти. Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фондининг Андижон вилояти филиали томонидан бу борада кўплаб хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Яқинда филиал ходимлари Пахтаобод туманидаги ўнга яқин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, ногиронлиги бор хонадонларда бўлишиб, уларнинг яшаш шароити билан танишишди. Рамазон ҳадялари сифатида ҳудудларда яшовчи боқувчиси йўқ, ногиронлиги бор ана шундай 100 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

100 ТА ОИЛАГА РАМАЗОН ҲАДЯЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2 Апрель, 2024 йил | 239