“ИФТОРЛИК ҚИЛИНГ ВА МАНЗИЛИНГИЗГА ЭСОН-ОМОН ЕТИБ ОЛИНГ”

Ифторлик маҳали бўлиб қолди, лекин сиз ҳали ҳам йўлдасиз. Манзилингизга етиб боролмаяпсиз. Шундай пайти савобталаб юртдошларимиз томонидан йўлларда, чорраҳаларда ташкил этилаётган ифторликлар айни муддао бўлмоқда.

 

«Вақф» хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали ходимлари ҳам ана шундай савобли ишларни доимий равишда ташкил этиб келишмоқда. Яқинда ҳам саховатли ҳомийлар томонидан йиғилган «Ифторлик ҳадялари» жамланмалари филиалнинг фидоий волонтёрлари томонидан ифторлик пайти йўлларда пиёда, турли воситалар орқали ҳаракатланаётган 400 нафардан зиёд рўзадорга тарқатилди.

Саховатли ва жўмард юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

“ИФТОРЛИК ҚИЛИНГ ВА МАНЗИЛИНГИЗГА ЭСОН-ОМОН ЕТИБ ОЛИНГ”
2 Апрель, 2024 йил | 46