КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Фарғона шаҳрида жойлашган “Наврўз” тўйхонасида вилоятнинг шаҳар ва тумалари, чекка ҳудудларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар фарзандларининг суннат ва 2 нафар ёшнинг никоҳ тўйларини ўтказишди.

 

Мазкур хайрия тадбири давомида тўй сабабчилари бўлмиш 50 нафар болажонга, янги оила аъзоларига ҳомийларнинг тўй совғалари топширилди.

 

Саховатли ҳомийларимиз, жўмард юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
17 Апрель, 2024 йил | 206