ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОГОҲЛИККА ЧАҚИРИЛДИ

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Навоий вилояти филиали томонидан гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар иштирокида диний-маърифий мавзуда тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” фонди томонидан ўтказилган тадбир давомида миссионерлар ташвиқоти туфайли турли ёт оқимлар, диний секталар таъсирига тушиб қолаётган, ўз эътиқодидан юз ўгираётган юртдошларимизнинг аччиқ тақдири ҳақида фикр юритилди. Иштирокчилар огоҳликка чақирилиб, пуч ваъдаларга ишонмаслик кераклиги айтиб ўтилди.

 

Шундан сўнг иштирокчиларга ҳомийлар кўмагида озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

ЮРТДОШЛАРИМИЗ ОГОҲЛИККА ЧАҚИРИЛДИ
22 Май, 2024 йил | 143