Болажонларга қувонч улашилди

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Қорақалпоғистон қозияти ва “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари мазкур марказда даволанаётган бемор болажонларга совғалар топширишди. Байрам баҳона болажонларнинг кўнглини кўтариб, оз бўлсада хурсандчилик улашишди.

Болажонларга қувонч улашилди
2 Июнь, 2024 йил | 88