Юзлаб оилаларга қувонч улашилди

«Вақф» хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали томонидан саховатли ҳомийларни жалб қилган ҳолда яна бир хайрия тадбири ташкил этилди. Шу куни вилоятнинг шаҳар-туманларида яшовчи 100 дан зиёд боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа уй-рўзғор буюмлари тарқатилди.

 

Эҳтиёжманд оилаларнинг моддий эҳтиёжини қондирган ҳимматли ва жўмард ҳомийларни Аллоҳ улкан ажр-савоблар билан мукофотласин.

Юзлаб оилаларга қувонч улашилди
9 Август, 2024 йил | 93