САМАРҚАНДДА 461 ТА ОИЛАГА ХАЙРИЯ ЁРДАМИ ЕТКАЗИЛДИ

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан “Вақф” хайрия жамоат фондига юборилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия ёрдамлари Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларида истиқомат қилиб келаётган эҳтиёжманд оилаларга етказилди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу эзгу тадбир давомида хайрия маҳсулотлари ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий қийналган 461 та оилаларга тақсимланди.

Хайрия тадбирлари Рамазон ойининг баракаси ва инсоний ҳамдардлик руҳида давом этмоқда. Ушбу эзгу иш эҳтиёжманд оилаларга нафақат моддий, балки маънавий куч-ғайрат бахш этди.

 

Эзгулик улашган, кўплаб оилаларга қувонч бахш этган ҳомийларни, барча саховатли инсонларни Аллоҳ улкан ажру савоблар билан мукофотласин!

САМАРҚАНДДА 461 ТА ОИЛАГА ХАЙРИЯ ЁРДАМИ ЕТКАЗИЛДИ
4 Март, 2025 йил | 51