Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳрида жойлашган 23-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактабда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган хайрия тадбири болажонлар ёдида анча вақт эсда қоладиган бўлди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Бизнинг болалар – бахтли болалар!» шиори остида ташкил этилган тадбирда ўзгалар парваришига муҳтож болажонлар ва уларнинг ота-оналари, тарбиячилар иштирок этди. Тадбирга Тошкент давлат цирки жамоасининг бир-биридан қизиқ томошалари, мультфильм қаҳрамонларининг чиқишлари, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари кўтаринки руҳ бағишлади.
Болажонлар байрамни зўр хурсандчиликда нишонлаган бўлса, тадбир сўнггида ҳомийлар томонидан ажратилган совға-саломларга эга чиқишди.