1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 52-сонли махсус таълим муассасасида яна бир хайрия тадбири ташкил этилди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийлар кўмагида ташкил этилган тадбирда мазкур таълим муассасасида тарбияланётган болажонлар, уларнинг ота-оналари, тарбиячилар қатнашди.
Тадбир давомида болажонлар байрамни хурсандчиликда кутиб олишди. Фонд томонидан ажратилган совға-саломлардан баҳраманд бўлишди.
Тадбирга Тошкент давлат цирки жамоасининг бир-биридан қизиқ томошалари, мультфильм қаҳрамонларининг чиқишлари, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари кўтаринки руҳ бағишлади.