12 июнь куни «Вақф» хайрия жамоат фондига қанча маблағ келиб тушди?

Вақф хайрия жамоат фонди ҳисобига 12 июнь куни 20 944 340 (йигирма миллион тўққиз юз қирқ тўрт минг уч юз қирқ) сўм келиб тушди.

Шундан:

Хайрия учун: 2 059 029 сўм;

Закот, ушр, фитр ва фидя учун: 18 176 206 сўм;

Вақф учун: 709 105 сўм келган.

Умумий ҳисобда фонднинг ҳисоб рақамида 124 841 884 (бир юзи йигирма тўрт миллион саккиз юз қирқ бир минг саккиз юз саксон тўрт) сўм йиғилди.

Вақф хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:

— Банк ҳисоб рақамларига жисмоний шахслар тўғридан тўғри, юридик шахс шартнома орқали тўлов қилишлари мумкин.

АТИБ «Ипотека-банк» Юнусобод филиали;

МФО: 00837;

СТИР: 207276595;

ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия»;

ҳ/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя»;

ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф»

— Cлиcк:

*880*1100# уссд ёки Click Узбекистан иловаси ва @Clickuz телеграм боти орқали;

— Payme ва МБанк иловаси орқали;

— Тошкент шаҳрида қуйидаги масжидлардаги инфокиоскалар орқали:

1. Ҳазрати Имом масжиди;

2. Минор масжиди;

3. Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди;

4. Мирза Юсуф масжиди;

5. Новза масжиди;

6. Шайх Зиёвиддин масжиди;

7. Бўрижар масжиди;

8. Абдуллоҳ ибн Масъуд масжиди;

9. Катта Қозиработ масжиди;

10. Имом Бухорий масжиди;

11. Ракат масжиди;

12. Хўжа Аламбардор масжиди;

Ундан ташқари Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуасида ҳам инфокиоска ўрнатилган бўлиб, ушбу инфокиоскалар юртимиз мусулмонларига молиявий ибодатларини бажаришда ва хайр-саховат қилишда кўмакчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

13 Июнь, 2018 йил | 1522