«Вақф» фонди бемор болаларнинг кўнглини шод этди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан оққон касаллигига чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли акция ва лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

 

Шундай акция бугун, 23 январь куни Республика гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида ўтказилди. 

 

Институтда даволанаётган 16 нафар болага "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 32 миллион сўм миқдорида хайрия маблағлари тақдим этилди.

 

Ҳар бир беморга 2 000 000 сўм миқдоридаги маблағ тақдим этилди.

 

Яхши инсонлар, беморларга қўлимиздан келган ёрдамни аямайлик. Айни вақтда улар сахий инсонлар ёрдамига муштоқ. Қўлдан келганича эҳсон қилайлик, дуо қилиб уларнинг умри узоқ бўлишини сўрайлик. Бир-биримизга қилган яхшиликларимиз ўзимизга охиратда соябон бўлади. Зеро, Аллоҳ яхшиликларимизнинг ажрини берувчи меҳрибон Зотдир.

 

 

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

23 Январь, 2019 йил | 1333