“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари “Саид Амир Кулол” мажмуасини зиёрат қилди

“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари И. Халилов жорий йилнинг 21 февраль куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг устози Саид Амир Кулол ҳазратларининг номи билан боғлиқ мажмуани зиёрат қилди. И. Халилов зиёрат асносида мажмуада олиб борилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлар билан танишди.

“Саид Амир Кулол” мажмуасида ҳомийларни жалб қилган ҳолда 1000 нафар намозхонга мўлжалланган жоме масжид, 100 ўринли таҳоратхона, ҳожатхона ҳамда 2 та кулолчилик устахонасини қурилмоқда. Шунингдек, мажмуа ҳудудида йўлаклар ётқизиш, кўчатлар экиш, боғдорчилик, айвонлар қуриш ва бошқа ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари И. Халилов Когон туман ҳокими Жумаев Йўдош Ғофурович билан учрашиб, мажмуада амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини такомиллаштириш юзасидан маслаҳатлашиб олдилар.

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

21 Февраль, 2019 йил | 1398