"Вақф" фондига "Яндекс.деньги" орқали тўлов қилиш мумкин

“Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ №5416-сонли Фармони билан Ўзбекистон муслмонлари идораси хузурида ташкил этилган. “Вақф” хайрия жамоат фонди қуйидаги йўналишларда садақа эҳсонларини қабул қилиш хуқуқига эга:

* “Хайрия” 

*  “Закот, фитр, фидя ва ушр” 

*  "Вақф" мулклари                                                                                                                                                                          

Фонд томонидан Россия Федерациясида истиқомат қилувчи ватандошларимиз молиявий ибодатлари учун қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги “Яндекс.деньги” кошелёкларини жорий қилинди:

 

- “Хайрия” маблағлари учун:

https://money.yandex.ru/to/410018501895348 

 

- “Закот, фитр, фидя ва ушр” маблағлари учун:

https://money.yandex.ru/to/410019581056545

 

- “Вақф” мулкларини шакллантириш учун:

https://money.yandex.ru/to/410019573059733

 

Фондга Яндекс.деньги тизими орқали ўтказилган маблағлар Фонднинг Хайрия, Закот ва бошқалар ҳамда Вақф хисоб рақамларига йўналтирилади. Бу ҳақда ҳисоботлар тақдим этиб борилади.

 

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади: "Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир" (Оли Имрон, 92).

 

"VAQF" хайрия жамоат фонди реквизитлари

100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахри, Қорасарой кўчаси 47

Маълумотлар учун телефонлар: +99878-150-64-36, 

Рахбарият: +99878-150-64-37, +998-90-939-08-09 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

18 Июнь, 2019 йил | 1274