Жорий йилнинг 13 июнь куни “Кўкалдош” номли ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили битирувчи талабаларининг “ХАТМОНА – 2019” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамона тадбирга Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Вақф" хайрия жамоат фонди масъуллари ҳамда талабаларнинг ота-оналари ташриф буюрдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар талабаларга ўзларининг ҳаёт тажрибаларидан мисоллар келтириб битирувчи талабаларга келгуси ҳаёт йўлларида муваффақиятлар тилаб, келажакда ўқишларини давом эттириш учун омадлар тиладилар.
Битирувчи талабаларнинг ҳар бирига "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов томонидан 41 дона Қуръони карим туҳфа этилди.
Тадбир сўнгида билим юрти талабалари томонидан ўқилган хатми Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар руҳларига бағишланди. Барча тадбир қатнашчилари байрам дастурхонига таклиф қилинди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати