"ВАҚФ" фонди 25 та хонадонга гўшт тарқатди

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди хайрия тадбирларини давом эттирмоқда. Жорий йилнинг 26 июнь куни фонд томонидан саховатпеша ҳомийлар билан ҳамкорликда, 6 бош қўй сўйилиб, Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 25 нафар кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга тарқатилди. 

 

Аллоҳ таоло «Инсон» сурасида хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатлари баёнида айтади: 

«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

 

Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мағфиратни вожиб қиладиган нарсалардан бири мусулмоннинг оч кишига таом беришидир», дедилар». 

 

Мазкур оят ва ҳадисга амал қилиб Аллоҳ таолонинг марҳаматига доҳил бўлишни ният қилган ватандошларимизни "Вақф" фонди билан ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламиз!

Унутманг биз сизнинг хайрияларингизни ҳақдорларга етказишдаги шаффофлик ва очиқликни кафолатлаймиз!

 

 

 

 

 

 

 

 

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

27 Июнь, 2019 йил | 1300