"Вақф" хайрия жамоат фонди Сирдарё филиали масъуллари томонидан жорий йилнинг октябрь ойида кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилди. Шундай тадбирларнинг бирида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган инсонлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Тадбир Сирдарё туманидаги "Янги ҳаёт" жоме масжиди жамоаси ҳамда ҳомийлар кўмагида ташкил этилиб, туманда яшовчи 10 нафар ногиронлиги бўлган инсонларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида "Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхши. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир", дея марҳамат қилади (Бақара сураси, 271-оят).
Аллоҳ розилиги йўлида савобли ишларга бош-қош бўлган ҳомийларимизни янада саховатли бўлишларини ҳамда муҳтожларнинг ҳолидан хабар олишда мусобақалашувчи инсонларнинг сафи кўпайишини тилаймиз. Аллоҳ эҳсонларни қабули мақбул айласин.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати