Фонд томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун моддий кўмак кўрсатиш бўйича бугунги кунда юзлаб хайрия ва саховат тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Бундай хайрия тадбирларини ташкил этишда Фондга таянч бўлаётган саховатпеша инсонларнинг қилган эҳсаонларини Аллоҳ таоло ажрини кўпайтириб беришини тилаймиз.
Жорий йилнинг ноябрь ойида "Вақф" хайрия жамоат фонди Самарканд вилоят филиали тасарруфидаги "Хўжа Абду Дарун", "Мурод Авлиё", "Шохи Зинда", "Хўжа Абду Хўжа Аҳрори валий", "Хўжа Абду Берун" масжид-зиёратгоҳ раҳбарлари ва масжид ходимлари томонидан кам таъминланган, муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, фонд ҳомийлар кўмагида барча инсонларга эзгулик улашишни мақсад қилгани, хайрия қилишни севувчи юртимиз мусулмонлари атрофларидаги инсонларни эътиборсиз қолдирмасликларини билдириб ўтишди.
Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатаётган инсонлар сафи кенгайишини тилаб қоламиз.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати