Фонд томонидан диний-илмий марказлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб амалий ишлар бажариб келинмоқда.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига китоблар тўпламини тақдим этди.
Яқинда чоп этилган ва кўплаб олқишларга сабаб бўлган, Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий томонидан таълиф этилган "Тафсири Ирфон" китоблари, "Ҳилол-нашр" нашриёти томонидан чоп этилган китоблар тўплами тақдим этилди.
Аллоҳ таоло юртимиз диний-илмий марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мўмин-мусулмонларнинг қилган эҳсонларини Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.
Аллоҳ барчаларимизни илм аҳлига яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати