Кўнгли ярим инсонларга кўмак кўрсатилди.

Кўнгли ярим инсонларга кўмак кўрсатилди  

vaqf.uz

 

Аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримнинг Мунафиқун сураси 10- оятида шундай марҳамат қилади:

 

"Ва бирингизга ўлим келиб: "Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам", демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг". 

 

Мухтож, бемор ва кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиш Вақф хайрия жамоат фонди ходимлари ва ҳамкорларининг эзгу мақсадидир. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни фонд раҳбари Искандар Халилов бошчилигидаги ходимлар Фарғона вилояти Сўх тумани "Янги ариқ" маҳалласида истиқомат қилувчи Аҳмедов Иброҳим отага ногиронлар аравачаси ҳамда уй-рўзғор буюмлари тақдим этилиб отахоннинг қалбига ҳурсандчилик улашилди. 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Шу куни Сўх туманидаги яна бир ногиронлиги бор бўлган ватандошимизнинг ҳолидан хабар олиш учун "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Хайдаров Хайдар Алига ҳам ногиронлик аравачаси ва уй-рўзғор буюмлари ҳадя этилиб мушкуллари осон бўлишига ҳисса қўшилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Биз юқорида иқтибос келтирган оятнинг тафсирида уламолар шундай дейди: Ажали етган инсон агар озгина муддат берсанг намоз ўқирдим, зикр қилардим ёки бошқа бир ибодатни қиламан демасдан “садақа қилардим” дейди. Чунки инсон ўша вақтда садақа қилишнинг савоби ўта юқори эканлигини кўради. 

 

Азиз саховатпеша ватандошлар! Вақф фонди барчаларингизни мухтожларга кўмак кўрсатишда ҳамкорлик қилишга чорлаб қолади!

 

"Вақф" ҳайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

28 Ноябрь, 2019 йил | 1231