Фонд раҳбари Искандар Халилов Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Имом Абу Мансур Мотуридий зиёратгоҳида ҳам бўлди

Юртимиздаги зиёрат масканларини обод қилиш, зиёрат туризми соҳасини ривожлантириш, буюк алломалар ва мутафаккирлар ўтган муқаддас заминимизга маҳаллий ва хорижий зиёратчилар ташрифини ошириш мақсадида Фонд томонидан бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

 

Хусусан, Фонд раҳбари Искандар Халиловнинг Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Имом Абу Мансур Мотуридий зиёратгоҳида ҳам бўлди ва мақбаранинг бугунги ҳолати, ушбу масканда яратилган шароитлар билан танишди. Ҳозирги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан мақбара ички қисмига янги гилам тўшаш учун 9 млн. сўмдан ортиқ, таъмирлаш ишлари учун 50 млн. сўм миқдоридаги маблағлар ўтказиб берилди.

vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда ислом оламининг етук олимлари, хорижий экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

 

14 Февраль, 2020 йил | 1335