Зиёрат масканларини обод қилиш, янги мавсумга тайёрлаш бўйича учрашувлар давом этмоқда

Вақф хайрия жамоат фондида тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни янги мавсумга тайёрлаш, фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш масаласида йиғилишлар бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Ҳафта давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган зиёратгоҳ раҳбарлари, имом-хатиблари билан навбатдаги йиғилишлар бўлиб ўтди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, фойдаланиш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш ҳамда зиёрат билан боғлиқ расм-русумлар ўтказишга кўмаклашиш, зиёратгоҳда кузатиладиган динимизга зид амалларни бартараф этиш чораларини кўриш ва у ердаги ҳолатни доимий назоратга олиш, имом-хатиблар томонидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб бориш асосий вазифа этиб белгиланди.

vaqf.uz

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги зиёратгоҳ раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтган эди.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

24 Февраль, 2020 йил | 1316