Имом Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан (Муслим (1631) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояти).
Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази Гемотология бўлимида кўп йилдан буён ишлатилаётган ва хозирда яроқсиз ахволга келган “OLIMPUS CH-30” микроскоп эскирган ва ишлатишга ноқулайлик туғдираётган эди. Оққон билан оғриган бемор болаларнинг саломатлиги учун сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 11 март куни Гемотология бўлимига "HUMASCOPE Classik LED" русумли янги бинокуляр микроскоп “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ўринбосари Азиз Султонов томонидан топширилди.
Саховатпеша ватандошлар, “Вақф” хария жамоат фонди сизларни муҳтожлар кўнглини шод этиб Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш йўлида фонд билан ҳамкорлик қилишга чорлаб қолади. “Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига топширишда шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди.