Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан, бугун эрта тонгдан “Вақф” хайрия жамоат фондига қарашли барча зиёратгоҳ ва қадамжоларда ҳашар уюштирилди. Мазкур хашарда уюшқоқлик билан иштирок этган Фонднинг вилоят филиаллари ходимлари зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг таҳоратхоналари, ҳовли саҳни тозаланиб, ойналар артилди. Гулзор ва экинзор майдонларига гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди. Зиёратгоҳлар атрофидаги кўча ва ариқлар тозаланиб, чиқиндилар олиб ташланди. Зиёратгоҳдаги носозликлар бартараф этилди, эҳсон қутилари бўялди. Кузатув камералари назоратдан ўтказилди.
Наврўз байрами арафасида Вақф хайрия жамоат фонди томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда меҳнат фахрийлари, ёши улуғ кексалар, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий хайрия ёрдамларини кўрсатиш, байрам билан қутлаб совға-саломлар улашиш каби савобли ишлар амалга оширилмоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.