Асосий эътибор ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилди. Шунга кўра, 40 нафар оилага жами қиймати 4,5 миллион сўмлик рўзғор қутилари топширилди. Сўзга чиққан маҳалла раиси ва кўча бошилари мунтазам равишда кўрсатаётган хайрия ёрдамлари учун “Фонд” раҳбариятига миннатдорчилик билдирдилар. Бу каби хайрия ишлар халқимизнинг ҳамжиҳатлик ва азалий меҳр-оқибат ҳамда саховатпешалик қадриятларининг бир намунаси десак муболаға бўлмайди.
Рўзғор қутисининг ҳар бирида 1 л писта ёғи, 2 кг шакар, 2 кг ун, 2 кг макарон, қора ва кўк чой 1 пачкадан, 2 кг гуруч, 1 кг ош тузи ва тиббиёт ниқоблари бор. Бу каби хайрли ишлар, давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Фонд томонидан “Малҳам” доирасида тиббий ниқоблар одамлар кўп йиғиладиган жамоат жойларда бепул тарқатилгани ҳақида хабар қилган эдик.