Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади. Мамлакатимиздаги эпидимиологик вазият туфайли жорий қилинган карантин даврида "Вақф" хайрия жамоат фонди хайрия ишларини кучайтирган. “Рўзғор” акцияси доирасида Фонд томонидан фуқароларни уйда қолишларини тарғиб қилиш, ижтимоий ҳимояга мухтож, кекса ва ногирон инсонларни янада қўллаб қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари солинган қутилар тарқатилди.
Рўзғор қутисининг ҳар бирида бир оила учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт ниқоблари бор.
Ушбу акция асосан, Фондга ариза билан мурожаат қилган оилаларни қамраб олган, аммо, карантин даврида маҳсулотлар сони ва сифатини кўпайтирган ҳолда барча мухтож оилаларни қўнгилларини олиш режалаштирилган.
Фонд ходимлари хар қандай кўринишда хайру эҳсон қилган саҳоватли инсонларга кўрсатилган кўмак ва қўллаб-қувватлов учун мухтож оилалар номидан миннатдорчилик билдириб ўтадилар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан қилувчилар сафидан жой олишимизни насиб айласин.
Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.
Аллоҳ Таолонинг синовли кунларида хайру-эҳсон ва яхшилик улашиш ила Аллоҳнинг рахматидан умидвор бўлган саховатли инсонлар ва барча мўмин-мусулмонларни эзгу ишларда ҳомийлик ва хамкорлика чорлаб қоламиз. Зеро, Куръони Каримда:
"Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар” (Залзала сураси, 7-оят) дейилган.
Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!