Самарқанд вилояти филиали томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди

Жорий йилнинг 25-31 март кунлари "Вақф" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Хусусан, филиал рахбари, вилоят вакиллиги, вилоятдаги зиёратгоҳ рахбарлари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ўртача вазни 40-45 кг.ни ташкил этадиган 15 та қўй сўйилди. Ушбу жонлиқларнинг гўшти ҳамда озиқ-овқат (ун, шакар, ёғ, нон, макарон, тиббий ниқоблар) маҳсулотлари кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилаларга ҳадя қилинди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Самарқанд шахар Ободонлаштириш департаментининг ишчи-ходимларига озиқ-овқат ва тиббиёт ниқоблари тарқатилди.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

Шунингдек, короновирус касаллигини тез орада инсоният бошидан аритиш, касалланганларга шифо сўраб, зиёратгоҳ имом-хатиб ва ноиблари ҳамда, масжид ходимлари томонидан 3 та хатми Қуръон, “Фотиҳа” ва “Ихлос” суралари 6000, “Оятал курси” 8000, “Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил” дуоси 10000, “Солатан Нария”, “Солатан Тунажжийно” саловатлари 9000 маротабадан ўқилди.

 
 
1 Апрель, 2020 йил | 1209