«Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси»нинг иккинчи босқичи учун етарли маблағ тўпланди. 13 июль соат 10:37 даги ҳолатга кўра 17 654 602 сўм йиғилган. Йиғилган маблағнинг 15 млн сўми фонднинг «ВАҚФ» ҳисоб рақами орқали «Ҳилол» нашриётига ўтказилмоқда. Бугун «Ҳилол» нашриётидан масжидлар учун бериладиган китоблар сотиб олинади.
Эртага Мусулмонлар идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов тавсияларига кўра, Фарғона вилояти томон сафар қилинади. 14-июль куни пешин намозидан аср намозигача Аҳмад ал-Фарғонийнинг юрти Қува туманидаги 8 та масжидга, 15 июль куни бомдод намозидан пешин намозигача Имом Марғиноний роҳимаҳуллоҳнинг юрти Риштон туманига 9 та масжидга китоб тарқатиш режалаштирилмоқда.
Азизлар, ким қандай ёрдам бера олса, ўз ҳиссасини қўшсин! Ушбу акцияда Ўзбекистондаги барча масжидларни, айниқса қишлоқ жойдаги масжидларни китоб билан таъминлаш мақсад қилинган. Балки хайрия акциясининг кейинги маскани айнан сизнинг ота юртингиз, ёки ҳозирда истиқомат қилаётган макон бўлар.
Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар етказиб бериш ҳамда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжидларда бепул онлайн кутубхона ташкил этиш режалаштирилган.
Акция давом этади!
Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
Мурожаат учун телефон:
+998974490456 (Темурбек)
+998909074554 (Шавкатбек)