Бугун "Вақф" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоятидаги фавқулоддаги ҳолатда азият чеккан юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, гурунч, шакар, макарон, ўсимлик ёғи ва гўшт маҳсулотларини етказди. Ушбу хайрия тадбирида Фонд раҳбари Искандар Халилов иштирок этди. Сардоба тумани аҳолиси кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Шундан сўнг юртимиз аҳолиси бошидан балою офатларни тезроқ даф бўлишини сўраб дуолар қилинди.
"VAQF" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.