“Вақф” хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят филиали кам таъминланган оилаларга кийим-кечак ва озиқ-овқат улашди

Жиззах вилоят бош имом-хатиби М.Жабборов ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят филиали раҳбари в.б. Ш.Исроиловлар Муборак Рамазон ойида Бахмал туманининг чекка ҳудудида жойлашган 4 та қишлоққа ташриф буюриб, у ердаги кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор хонадонлар ҳамда етимлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг ҳар бирига 350 минг сўмлик кийим-кечак ва озиқ-овқат ҳамда бир нечта совға саломлар улашдилар.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Жумладан, Бахмал тумани, Темирқадам МФЙ, Данғара қишлоғида яшовчи, улуғ ватан уруши қатнашчиси Ғиёс хожи Бекамов, Бахмал тумани, Ўрмончи МФЙ,Беккелди қишлоғида яшовчи кам таъминланган оила Бобоев Шерали, Бахмал тумани, Сангзор ҚФЙ, Жабек қишлоғида яшовчи, кам таъминланган, бева Тилабов Буригул ҳамда Бахмал тумани, Темирқадам МФЙ, Данғара қишлоғида яшовчи кам таъминланган оила Абдуолим Аҳмедовлар хонадонида бўлиб уларни Рамазон ойи билан ҳамда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан муборакбод этдилар.

vaqf.uz
7 Май, 2020 йил | 1080