Шунингдек, 14 май куни табиий офатдан жабр кўрган масжидларнинг ички қисмини таъмирлаш учун Бухоро вилоятига 1 та юк автомашинасида қиймати 50 миллион сўмга яқин қурилиш материаллари юборилди.
Юк автомашинасини жўнатишдан аввал юртимизга келган офатларни бартараф этишини, қилинаётган хайрли ишларни бардавом бўлишини, шу масжидларда тез кунларда жамоат бўлиб ибодат қилишликни Яратган Парвардигордан сўраб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов дуою-хайрлар қилдилар.
Азиз саховатпеша ватандошларимизни “Вақф” фондининг хайрия ишларида ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламиз!
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламдан "Кимки масжидга битта ғишт қўйса, Аллоҳ унга жаннатдан қаср ваъда қилган" деган ҳадис келтирилган.
“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.