«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан бошланган «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акциясига «Ҳилол» нашриёти махсус чегирма жорий қилди.
Ўтган жума куни Фарғона вилоятининг Қува ва Риштон туманларига китоб харид қилиш учун «Ҳилол» нашриётига борганимизда 15 млн сўмлик эмас, балки 18 млн сўмлик китоб харид қилдик. Нашриёт ходимларининг маълум қилишларича, нашриёт директори Исмоилхон Муҳаммад Содиқ акцияга алоҳида эътибор қаратиб, ҳар қандай китобни 20 фоизлик чегирма билан беришликни айтибдилар. Аллоҳ таоло у кишининг қилаётган хайрли ишларини зиёда қилсин!
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, энди биз қанча маблағ тўпласак, тўпланган маблағга 20 фоиз «Ҳилол» нашриётидан совға сифатидатида тақдим этилади.
Азизлар, акцияни қўллаб қувватлашда давом этинг! Аллоҳ таолонинг уйи, яъни масжидларни илм нурига тўлдиришга бизга кўмакдош бўлинг!
Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар етказиб бериш ҳамда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжидларда бепул онлайн кутубхона ташкил этиш режалаштирилган.
Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
Мурожаат учун телефон:
+998974490456 (Темурбек)
+998909074554 (Шавкатбек)