"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашига аъзоларни онлайн аниқлашда юртдошларимизни фаолликга чақиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгашига аъзоларни аниқлаш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилаётган онлайн овоз бериш сўровномасида иштирок этиб, ўзингизга мақбул бўлган номзодга овоз беринг.

 

Ҳар бир овоз берувчи шахс фақат битта номзодга бир марта овоз бериш ҳуқуқига эга. Сўровнома натижасига кўра энг кўп овоз олган уч нафар номзод Васийлик кенгаши аъзолигига танлаб олинади.

 

 “ВАҚФ” хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгаши ваколатларининг айримларини келтириб ўтамиз:

  • жамоат фондининг йиллик балансини, йиллик сметасини, йиллик иш режасини, йиллик молиявий ҳисоботини, шу жумладан фонд бошқарувининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлайди;
  • жамоат фондининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларидан фойдаланилиши ва сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
  • жамоат фонди бошқарув раҳбарини сайлайди ва лавозимдан озод қилади;
  • жамоат фондининг бўлинмалари (ваколатхона ва филиаллари) тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, уларнинг раҳбарларини тайинлайди;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

Овоз бериш муддати 11.06.2020 йилга қадар давом этади. Номзодларга овоз беришда фаол бўлинг ва энг мақбул номзодга овоз беринг !!!

http://nomzod.vaqf.uz/uz

3 Июнь, 2020 йил | 950