“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Муборак Рамазон ойида бир қанча саховат ишлари, хайру эҳсонлар амалга оширилди. Рамазон ойи тугаган бўлсада Фонднинг кенг кўламли хайрия тадбирлари давом этмоқда. Бу албатта саховатпеша юртдошларимизнинг закот маблағларини Фондга ўтказаётганлари сабабидандир.
Хусусан, ҳафта давомида ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларга Фонднинг закот ҳисоб рақамидан жами 427 млн. сўм моддий кўмак кўрсатилди. Ушбу маблағлар Республика бўйлаб 2850 та хонадонга 283 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида тарқатилди. Фондга онлайн тарзда мурожаат қилган 604 нафар муҳтож фуқароларнинг пластик карталарига 143 млн. 774 минг сўм ўтказиб берилди.
Хайру-эҳсон ва яхшилик улашиш ила Аллоҳнинг рахматидан умидвор бўлган саховатли инсонлар ва барча мўмин-мусулмонларни эзгу ишларда ҳомийлик ва хамкорлик қилишга чорлаб қоламиз. Зеро, Ҳадиси шарифда
«Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир», дейилган.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати