Вақф қилинган китоблар Жиззах вилоятидаги масжидларга етказилди

18 июль куни «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги 5 та масжидга ва Шароф Рашидов туманидаги 26 та масжидга жами ҳисобда 36 млн сўмлик 33 турдаги 1240 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига юртимизда нашр этилган «Муаллими соний», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси» китоблари ва тасбеҳлар икки донадан, «Қуръони карим», муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўъжизалари”, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари», «Сўраган эдингиз» 1-2 тўплам, «Оилада фарзанд тарбияси» китоблари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан бир жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Бахтиёр оила», «Амаллар ниятга боғлиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 2, 5-қисмлари, «Олтин силсила» 6-жузи, «Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдин», «Исроф», «Қарз ва унга боғлиқ масалалар», «Соғлом бола», «Тасаввуф ҳақида тасаввурлар», «Зуҳд ва ҳаё» китоблари бир донадан Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Ундан ташқари «Ўкинма», «Иҳё улумиддин», «Қарз», «Ғийбат ўзи нима?», «Қуръон қалблар шифоси» «Енгил амаллар», «Нурул басар», «Дунё ва дин одоби» «Аҳмад Лутфий Қозончи», «Бир виждон уйғонур», «Мусулмоннинг 35 одоби», «Абу Ҳомид Ғаззолий», «Осонлаштирилган тажвид қоидалари», «Мен ҳам намоз ўқийман» каби китоблар ҳам масжидларга тақдим этилди.

Акциянинг учинчи босқичида маблағларини вақф қилган ёки акцияни улашиб бўлсада ёрдам берган барчага раҳмат деб қоламиз.

Фаол бўлайлик! Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига ҳозирги кунгача 63 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:
+998974490456 (Темурбек)
+998909074554 (Шавкатбек)

19 Июль, 2018 йил | 1992