Динимизда инсонларга яхшилик қилиш, уларнинг кўнглини кўтариш улкан савобли амаллардан саналади.
Мамлакатимиздаги карантин тадбирлари кучайтирилгани баробарида ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, меҳр-оқибатлилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалига мурожаат қилган 11 нафар фуқарога 9 100 000 сўм ҳамда Сирдарё вилояти филиалига мурожаат қилган 10 нафар фуқарога 7 900 000 сўм пул маблағлари мурожаатчиларнинг пластик карталарига ўтказиб берилди.
Бу каби хайрия ишлар халқимизнинг ҳамжиҳатлик ва азалий меҳр-оқибат ҳамда саховатпешалик қадриятларининг бир намунаси десак муболаға бўлмайди.
"VAQF" хайрия жамоат фонди саховатпеша фуқароларимизнинг хайрия ва закот мабларини ҳақдорларга етказишда албатта одилликка таянади.
"VAQF" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати !