Вақф қилинган китоблар Андижон вилоятидаги 41 та масжидга етказилди

 

30-31 июль кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Андижон вилоятининг Балиқчи, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши туманларидаги 41 та масжидга жами ҳисобда 50 млн сўмлик 1681 та китоб етказиб берилди.

 

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 9 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 5-қисми, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Иймон«, «Очиқ хат» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жаовблар», «Дунё ва дин одоби», «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Ҳазрати Нуҳнинг кемаси ва тўфон воқеаси», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Сафаримиз Балиқчи туманидан бошланиб, Булоқбоши тумани билан тугади. Булоқбоши туманида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг падари бузрукворлари 40 йилдан ошиқ вақт давомида имомлик қилган масжидга ҳам ташриф буюрдик. Ушбу масжидга ҳам вақф қилинган китоблар берилди.

Акциянинг бешинчи босқичида маблағларини вақф қилган ёки акцияни улашиб бўлсада ёрдам берган барчага раҳмат деб қоламиз.

Фаол бўлайлик! Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 133 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:

+998909074554 (Шавкатбек)

+998974490456 (Темурбек)

1 Август, 2018 йил | 1740