Вақф фонди ва Islom.uz ўртасида англашув меморандуми имзоланди

6 август куни «Вақф» хайрия жамоат фонди ва Islom.uz портали ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов ва Islom.uz портали бош директори Исмоилхон Муҳаммад Содиқ томонидан имзоланди.

Ушбу англашув меморандуми Islom.uz портали билан ўзаро ҳамкорликда хайрия акциялари, саховат ишларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилди.

Қайд этиш керак, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ҳозирги вақтда «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» ўтазилаётган бўлиб, «Ҳилол» нашриёти ушбу акцияга 20 фоизлик махсус бонус тақдим қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

7 Август, 2018 йил | 2184