Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳри Мадинада жойлашган Ислом оламининг илк масжиди – Қубо тарихий масжиди Саудия Арабистони вақф ва исломий ишлар вазирлиги томонидан қайта қурилади. Мазкур масжидни қайта қуриш лойиҳаси шаҳар ҳокимлиги ва Мадина тараққиёт комиссияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда, ҳамда Арабистон вақф ва исломий ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган. Лойиҳа таркибида масжид атрофида усти ёпиқ майдонлар ва стоянкалар қуриш режалари ҳам бор ва бу қайта қуриш ишлари учун 100 миллион Саудия риёли ажратиш кўзда тутилган. Маълумки, Қубо масжиди ҳижрий биринчи йили Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида қурилган эди. Ўтган йиллар давомида бу масжид бир неча бор қайта қурилган. Қайта қуриш ишлари илк бор Усмоний султонлар даврида ва сўнгги бор ҳижрий 1405 (мил. 1985) йил амалга оширилган.