“Ғамхўр бўлайлик” шиори остида хайрия тадбирлари амалга оширилди

 “Вақф” хайрия жамоат фонди “Ғамхўр бўлайлик” шиори остида республика бўйлаб хайрия тадбирлари ташкил этилди. Тадбирлардан асосий кўзланган мақсад боқувчисини йўқотган ва етим фарзандларни вояга етказаётган моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг қалбига озгина бўлса ҳам қувонч ва шодлик улашиш бўлди.

 Тадбирлар асосан чет эллик ҳомийлар томонидан “Вақф” фондининг валюта ҳисоб рақамига ўтказиб берилган маблағ ҳисобидан амалга оширилди. Тадбирлар аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Фонднинг ҳудудий филиаллари томонидан “Ғамхўр бўлайлик” шиори доирасида акциялар ҳам ташкил этилиб, ижтимоий тармоқлар орқали маҳаллий ҳомийлар ҳам жалб қилинди. 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Фонднинг филиаллари томонидан муҳтож оилаларга тарқатиш учун 10-15 хил озиқ-овқат маҳсулотлари солинган пакетлар тайёрланди. Хайрия пакетлари учун асосан ун, шакар, ўсимлик ёғи, гуруч, ширинликлар ва совун каби рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқатлар маҳсулотлари харид қилинди. Шунингдек, ушбу пакетларга ҳудудий филиаллар томонидан акция доирасида жами 48 386 000 сўм пул ва натура шаклидаги хайриялар жалб қилиниб, ҳомийлар ва саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан берилган хайрия маҳсулотлари ҳам илова қилинди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилган хайрия тадбирлари 2200 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларнинг кўнгилларига шодлик олиб кирди. Маҳаллий мутасаддилар Фонд ва унинг филиаллари бундай эзгу ишларини Ҳукуматимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадига монанд равишда ташкил этилаётганлигини алоҳида эътироф қилишди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

“Вақф” хайрия жамоат фонди ушбу ҳайрия ишларини давом эттириб, навбатдаги тадбирларда юртимизнинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган (айниқса, Орол денгизи атрофида яшайдиган) ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашни мақсад қилганини маълум қиламиз.

Фонд ходимлари хар қандай кўринишда хайру эҳсон қилган саҳоватли инсонларга кўрсатилган кўмак ва қўллаб-қувватлов учун мухтож оилалар номидан миннатдорчилик билдириб ўтадилар.

Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!

 

"Вақф" ҳайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

21 Октябрь, 2020 йил | 946