10 ноябрь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиаллари ишини ривожлантириш бўйича видеоконференция тарзда йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари И.Халилов ва фонднинг филиал раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур йиғилишда вилоятларда вақф мулкларини жорий қилиш, ҳомийларни жалб қилиш, акцияларни амалга ошириш, ижтимоий ҳимояга мухтож инсонлар билан ишлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу масалалар филиал раҳбарлари томонидан ижобий қабул қилинди, қўшимча таклифлар берилди, ҳамда истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Мабуот хизмати