Вақф фонди ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатди

«Вақф» хайрия жамоат фонди ногиронлиги бўлган 3 кишига ногиронлик аравачаси олиб берди.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти Тошкент вилояти Тошкент туман ҳудудий бўлинмаси раиси Ф. Нуриддинов «Вақф» хайрия жамоат фондига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатларни маълум қилгандан сўнг, фонд уларга керакли ёрдамни кўрсатди. Аравачалар сўралган жойларга етказилди.

Ногиронлар жамиятининг Тошкент туман ҳудудий бўлинмаси раиси Ф. Нуриддинов фонд раҳбарига бунинг учун алоҳида ташаккур изҳор қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

16 Август, 2018 йил | 3330