Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в “Ким бир мўминдан дунё қийинчиликларидан бирини енгиллаштирса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат оғирликларидан бирини енгил қилади. Ким ҳаётда қийналган кишига осонликни раво кўрса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда енгилликни ато қилур” деб марҳамат қиладилар (Имом Муслим ривояти)
Бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб масалаларидан бири гематологик, онкогематологик ва бошқа даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу касалликлар профилактикасини кучайтириш ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш бўлиб қолмоқда.
Шу мақсадда “Вақф” хайрия жамоат фонди Республика ихтисослаштирилган Гематология илмий амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, бу ерда даволанаётган мурғак қалб соҳибларига хурсандчилик улашилди.
Тадбирда “Вақф” фонд раҳбари Яҳё Абдурахманов марказда даволанаётган беморларга соғлиқ тилаб, 15 нафар беморларга бир миллион сўмлик сертификатлар топширилди. Шунингдек, 30 нафар болажонларга курткалар тақдим қилинди. Бемор болажонларнинг ота-оналари кўрсатилган ёрдам учун закот ва хайрияларини “Вақф” фонднинг ҳисоб рақамларига ўтказган саховатпеша инсонларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.
“Вақф” хайрия жамоат фонди саховатпеша ватандошларимизни мухтожлар кўнглини шод этиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш йўлида ҳамкорлик қилишга чорлайди. Унутманг “Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига топширишда шаффофлик ва очиқликни кафолатлайди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.