"Вақф" хайрия жамоат фонди Самарқанд филиали томонидан (03.12.2020) "Халқаро ногиронлар куни" да тадбир ўтказилди

Хайр-эҳсоннинг яхшиси бу қийинчилик ва муҳтожлик вақтда қилинганидир

Хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

Хайр-эҳсоннинг яхшиси бу қийинчилик ва муҳтожлик вақтда қилинганидир.

Бугун юртимизда  3 декабр «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан «ВАҚФ» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали томонидан  вилоятимизнинг Нуробод, Иштихон туманлари хамда Самарқанд шахрида яшовчи, фондга мурожаат қилган ногиронлиги мавжуд шахсларга  Фонд томонидан ногиронлик аравачари юборилди ва ўз эгаларига топширилди.

Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат қилади: “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. . .”. (Анъом сураси, 160-оят)

Мусулмонларнинг қиладиган яхшиликлари эвазига қилган ёмонликлари ёпилиб кетади. Энг аввало яхшиликни, яхшилик қилган инсонга эмас, балки яхшилик қилмаган инсонга нисбатан амалга оширилса, фазилатли ишни амалга оширган бўлади.

Агар яхшилик қилган инсонга яхшилик қилинса, бу-вафодорлик, Агар яхшилик қилмаган кишига яхшилик қилинса, бу-саҳоватдир. Агар ёмонлик қилган кишига яхшилик қилинса бу-айни мусулмончиликдир!

Шундан сўнг ВАҚФ хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ва "Хўжа Исхоқи Валий" жоме масжиди имом хатиблари ташабуси билан саховат пеша хомийларни жалб қилган ҳолда  вилоятимиздаги кар-соқовлар ўртасида Футбол мусобақаси ўтказилди ва зиёфат дастурхони ташкил қилинди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадиларки:

“Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир, унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманига топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳам ҳожатида бўлади.

Кимки мусулмондан ғам ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло қиёмат ғам ташвишларидан уни халос этади. Кимки мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло қиёматда унинг ҳам айбини беркитади”, дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

 Аллоҳ таола барчамизни қалбимизда  яхшиликка бўлган рағбатни уйғотсин! Амин

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

4 Декабрь, 2020 йил | 833