Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Сиз бизга кераксиз" хайрия тадбири ўтказилди

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Каломида эҳсон қилувчиларга ваъда беради: “Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмагай, Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса, уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур” (Нисо сураси, 40-оят).

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун моддий кўмак кўрсатиб, кўплаб хайрия ва саховат тадбирлари ташкил этиб келмоқда. Бундай хайрия тадбирларини ташкил этишда Фондга таянч бўлаётган саховатпеша инсонларнинг қилган эҳсонларини Аллоҳ таоло ажрини кўпайтириб беришини тилаймиз.

Бугун 5 декабрь куни Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидида халқаро ногиронлар куни муносабати эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар учун “Сиз бизга кераксиз” хайрия тадбирда бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.

vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, "Вақф" хайрия жамоат фонди рахбари Яҳё Абдурахманов ва мутахассислар, имом хатиб, отинойилар иштирок этдилар. Маърузачилар сўзга чиқиб, байрам билан муборакбод этдилар, имконияти чекланганларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва муаммоларини ечишда яқиндан ёрдам бериш, улар эътиборга, эҳтиромга ҳақли экани алоҳида таъкидланди.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

“Сиз бизга кераксиз” хайрия тадбирида 120 нафар имконияти чекланган ногирон инсонларга “Вақф” фонди ҳомийлари кўмаги билан озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган ишлари намойиш этилди.

vaq.uz

Aллоҳ барчаларимизни муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин. Ҳидоят йўлида собит қадам қилиб, барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф этсин!

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

5 Декабрь, 2020 йил | 831